1983 й. – Собиқ Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 8 январдаги “Ҳарбий йўналишдаги махсус республика ўрта умумтаълим мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий профилдаги Республика махсус мактаб-интернати ташкил этилган.
1992 й. – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мудофаа ишлари бўйича вазирлигининг 1992 йилдаги 161-сонли қўшма буйруғи билан ўқув муассасасининг номи Ҳарбий-касбий йўналишдаги республика лицейи деб ўзгартирилган ва у Халқ таълими вазирлиги тасарруфига берилган.
2007 й. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 майдаги «Ҳарбий-академик лицейлар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-641-сон қарори билан ўқув муассасасининг номи Ҳарбий-телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи деб ўзгартирилган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилган.
2017 й. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига асосан буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, республиканинг барча ҳарбий-академик лицейларига ”Темурбеклар мактаби” номи берилди.
2017 й. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги 3392-сонли қарорига мувофиқ Ҳарбий-телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига ўтказилди.
2019 й. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сон қарорида “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларининг мақсади ва вазифалари белгилаб берилди.